Алеппо шаҳрида тўқнашувлар давом этмоқда

Сурия ҳукумати сешанба куни аҳолиси энг кўп Алеппо шаҳридаги исёнчиларни вертолётлар воситасида ўққа тутди.

Исёнчилар бераётган маълумотга кўра, Башар Ассад режимига хайрихоҳ кучлар шаҳардаги асосий нуқталардан чекинишга мажбур бўлган.

Кузатувчилар Алепподаги оддий аҳоли тақдиридан чуқур хавотир билдирмоқдалар.

Сурияда 17 ойдан бери давом этаётган қонли тўқнашувлар 2 миллион одам истиқомат қилувчи Алеппо шаҳрида ўз чўққисига чиқди.

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича агентлигига кўра, шу кунгача минглаган шаҳарликлар Алеппони тарк этишга мажбур бўлишган.