МТС директори Радик Даутов ҳибсдан озод қилинди

“Ўздунробита” ширкати муваққат бош директори Радик Даутов ҳибсдан озодликка чиқарилди.

Бу ҳақда МТС матбуот хизмати раҳбари Елена Кохановская Озодликка маълум қилди.

“Ўздунробита” ширкати бош директори Беҳзод Аҳмедов Ўзбекистонни яширинча тарк этгани ортидан ширкатга вақтинча директорлик қилган Радик Даутов 27 июн куни Тошкентда ҳибсга олинган эди.

Даутов Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари томонидан “катта миқдордаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортганлик”, “лицензиясиз фаолият юритганлик”, “жиноий гуруҳ таркибида олинган даромадларни легаллаштиришга уринганлик”да айбланмоқда.