Эронга нисбатан янги санкциялар жорий этилди

.

АҚШ Конгресси Эрон ядровий дастури юзасидан бу мамлакатга жорий этилган янги санкцияларни қўллаб-қувватлади.

Сенат якдилликда, Вакиллар палатаси эса кўпчилик овоз билан энергетика, молия ва транспорт соҳасида Эрон билан ҳамкорлик қилаётган ширкатларга санкция жорий қилиш ҳақидаги қарорни маъқуллади. Санкциядан мақсад Эрон нефти ва нефт маҳсулотлари экспортига киритилган тақиқ самарадорлигини оширишдир.

Мазкур ҳужжат имзолаш учун АҚШ президенти Барак Обамага тақдим этилган.
Эрон ўз ядровий дастури тинчлик мақсадини кўзлашни айтиб келади. Бироқ Қўшма Штатлар Эронни ядровий қурол яратиш ҳаракатида айбламоқда.