Қирғизистонда 200 та ўқотар қурол мусодара қилинди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги икки кун мобайнида олиб борган махсус амалиёт натижасида аҳолидан 200 та ўқотар қурол мусодара қилинди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг айтишича, 2010 йилдаги апрел ва июн воқеалари пайтида аҳоли қўлига катта миқдорда қурол ўтиб кетган. Вазирлик қуролларни ўз ихтиёри билан топширган фуқаролар жиноий жавобгарликдан озод қилинишини билдирди.

Амалиёт пайтида 200 та ташкилот, 2 мингга яқин диний уюшма ва уй-жойлар текширилган. Махсус амалиётда 3 минг милиция ходими иштирок этган ва 238 жиноят фош этилган.