Тожикистон интернет душмани сифатида эълон қилиниши мумкин

Бош қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Тожикистонни бир қатор интернет сайтларига тўсиқ қўйгани учун танқид қилди.

Ташкилот тарқатган баёнотда айтилишича, расмий Душанбе Азия плюс, YouTube Новости агентлиги, Lenta.ru, Vesti.ru, Fergananews.com ва Centrasia.ru сайтларини тўсиб қўйган.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Тожикистон кибер –цензурани қўлловчи давлат сифатида “Интернет душманлари” бўлган мамлакатлар қора рўйхатига киритилиши мумкинлигини билдирди.