Эронда ракета синови ўтказилди

Эроннинг "ер-ер" русумидаги қисқа масофага учадиган "Фотих-110" ракетаси.

Эрон Ислом Республикаси Мудофаа вазири Аҳмад Воҳидий 4 август куни давлат телевидениеси орқали қилган чиқишида “Фотих-110” русумидаги ракетанинг янгиланган версияси синовдан муваффақиятли ўтганини айтди.

Аҳмад Воҳидийга кўра, 300 километр масофага учиш имкониятига эаг бўлган мазкур ракета “Форс кўрфази ва Уммон денгизи, шунингдек, қуруқликдаги нишонларга” зарба бера олади.

Мудофаа вазири бу ракета “ҳужумни тўхтатувчи” экани ва у фақат Эронга нисбатан “ёмон ниятда бўлганларга қарши ишлатилиши”ни қўшимча қилди.

Аҳмад Воҳидий ракета синови қачон ўтказилганини маълум қилмади.