Яманда 42 киши худкуш ҳужум қурбони бўлди

Яманнинг Абян вилоятида амалга оширилган худкуш ҳужум оқибатида камида 42 одам нобуд бўлди.

Тиббиёт ходимлари ва ҳукумат расмийларига кўра, ҳужум оқибатида яна 38 киши яраланган.

Шанба кунги портлаш Жаар шаҳридаги дафн маросимида уюштирилган.

Хабарларга кўра, ҳужум Ал-Қоидага қарши кураш олиб бораётган армия қисмларига ёрдам берган қабила бошлиқларига қарши қаратилган.

Ўлганлар орасида Ал-Қоидага қарши курашган маҳаллий жангчилар қўмондони ҳам бор.

Айни пайтда, Яман шарқидаги Ҳадрамут вилоятида АҚШнинг одамсиз бошқариладиган учқичи Ал-Қоида аъзолари кетаётган автомобилни нишонга олди.