“Москва кўз ёшларга ишонмайди” филми сценаристи вафот этди

Россиялик таниқли кинодраматург Валентин Черних душанба куни 77 ёшида вафот этди.

1981 йили Оскар мукофотига сазовор бўлган “Москва кўз ёшларга ишонмайди” филмига ёзилган сценарий Чернихнинг энг яхши асарларидан ҳисобланади.

Ўз фаолияти давомида Валентин Черних 30 дан ортиқ филмларга режиссёрлик қилган ва сценарийлар ёзган.

Кинодраматург ўлими сабаблари очиқлангани йўқ. Яқинларига кўра, Черних узоқ вақтдан бери касаллик билан курашиб келган.