НАТО аскарларини отмоқчи бўлган афғон аскари ўлдирилди

Афғонистоннинг Лағмон вилоятидаги АҚШ аскарлари.

Афғонистон шарқида Халқаро кучларни ўққа тутмоқчи бўлган афғон аскари отиб ўлдирилди.

НАТО матбуот котиби пайшанба кунги воқеа Лағмон вилоятидаги Афғонистон ва Халқаро кучларнинг “мувофиқлаштириш маркази” ташқарисида рўй берганини маълум қилди.

Германия армияси подполковниги Ҳэйген Мессерга кўра, воқеада НАТО аскарлари ҳалок бўлмаган.

Ҳэйген НАТО ва Афғонистон кучлари воқеа юзасидан текширув ўтказишини айтиб, унинг тафсилоти ҳақида бошқа маълумот бермади.

Франс Пресс ахборот агентлигига кўра, Афғонистонда рўй берган шу каби 22та воқеада 30 киши ўлган.