Сурия президенти янги Бош вазир тайинлади

Суриянинг собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Ваел Ал-Халқи.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад 9 август куни собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Ваел Ал-Халқийни Бош вазир этиб тайинлади.

Ал-Халқий ўтган ҳафта Суриядан Иорданияга қочиб ўтган собиқ Бош вазир Риёд Хижобнинг ўрнини эгаллади.

48 ёшдаги Ал-Халқий 17 ой олдин президент Башар ал-Ассад режимига қарши оммавий норозиликлар бошланган Дераа вилоятида туғилган.

Айни пайтда, Сурия ҳукумати қўшинлари ва президент Башар Ал-Ассад режимига қарши исёнчилар ўртасида мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Алеппони (Ҳалаб) ўз назоратига олиш учун шиддатли жанглар тўртинчи кун давом этмоқда.