Тожикистон: Собиқ амалдорга 22 йиллик қамоқ жазоси сўралди

Прокурорлар Тожикистон Олий судидан Президент идораси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш агентлигининг юқори лавозимли собиқ ходими Равшанбек Мирзоаҳмадовни 22 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўради.

Озодлик радиосининг тожик хизматига кўра, Наркотикларни назорат қилиш агентлигининг Оператив бошқармаси собиқ раҳбари Мирзоаҳмадов хизмат салоҳиятини суиистеъмол қилганлик, наркотиклар контрабандаси, ҳужжатларни яширганлик ва соҳталаштирганликда айбланган.

Суд ҳакамлари Равшанбек Мирзоаҳмадовнинг иши бўйича ҳукм 13 август куни эълон қилинишини билдирди.

Мирзоаҳмадов бир неча ҳамкасби ва Ички ишлар вазирлигининг бир неча зобити билан бирга жорий йил март ойида қўлга олинган.