Ҳиллари Клинтон Истанбул шаҳрига борди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

Африка давлатларига сафарини тугатган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурия можароси бўйича музокаралар олиб бориш мақсадида Истанбул шаҳрига борди.

Клинтоннинг Туркия раҳбарлари ва Сурия мухолифати лидерлари билан учрашиши режаланган.

Музокараларда Дамашққа қарши жорий қилинган санкцияларни самарали амалга тадбиқ этиш ва Башар Ал-Ассад режими қуласа, ҳокимият алмашишига тайёргарлик каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

10 август куни АҚШ Эрон билан савдо қилгани учун Суриянинг “Sytrol” нефт ширкатига қарши санкция жорий қилди.

АҚШ Молия вазирлиги эса Сурияга таллуқли санкциялар доирасида Хизбаллоҳ ташкилотини қора рўйхатга киритди.