Тожикистон: Тоғли Бадахшонда бир киши отиб ўлдирилди

Тоғли Бадахшон мухтор вилояти маркази Ҳоруғ шаҳри мавзеларидан бири.

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги текширув пунктида аскарлар бир машинани ўққа тутгани оқибатида бир киши ўлди, уч нафари яраланди.

Полиция бошлиғига кўра, ҳайдовчи тўхташ ҳақидаги буйруқни бажармай, огоҳлантирувчи ўт очилиганига писанд қилмаганидан сўнг аскарлар машинани ўққа тутган.

Мазкур воқеа 10 август куни тунда рўй берган.

24-25 июл кунлари Тоғли Бадахшон вилояти маркази Хоруғда махсус хизмат генерали Абдулла Назаров қотилларини қўлга олиш юзасидан ўтказилган амалиёт пайтида ҳукумат кучларида 12 аскар ҳалок бўлган, 30 жанггари ўлдирилган эди.