Афғон расмийлари толиблар собиқ қўмондон билан учрашди

Миллий хавфсизлик бўйича Афғонистон президенти маслаҳатчиси Р.Д.Спанта.

Афғонистон ҳукумати расмийлари толибларнинг ҳибсга олинган собиқ юқори лавозимли қўмондони Мулла Абдул Ғани Биродар билан махфий учрашув ўтказганини хабар қилинди.

Миллий хавфсизлик масалалари бўйича Афғонистон президенти маслаҳатчиси Рангин Дадфар Спантага таяниб Рейтерс ахборот агентлигининг 12 август куни билдиришича, музокаралар икки ой олдин Покистонда ўтказилган.

АҚШ ва Покистон кучлари Мулла Биродарни 2010 йилда Карачи шаҳрида қўлга олган.

Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик учрашув бўлганини тасдиқлади.

Мулла Биродар Толибон ҳаракати раҳбари Мулла Муҳаммад Умарнинг яқин сафдоши бўлган.

Афғонистон расмийлари Мулла Биродар Афғонистон ҳукумати билан толиблар ўртасидаги тинчлик жараёнида ижобий рол ўйнаши мумкинлигига умид билдирган.