Техасдаги отишмада икки киши ҳалок бўлди

Душанба куни АҚШнинг Техас штатида исми айтилмаётган шахс полицияни ўққа тутди.

Коллеж стейшн шаҳрида юз берган отишма полициячилар ҳужумчига суд қарори билан уйидан чиқариб юборилаётгани ҳақида билдириш олиб келганларида бошланган.

Полицияга кўра, отишма чоғида ҳужумчи ва 65 ёшли киши ҳалок бўлган, уч полициячи ва бир аёл жароҳат олган.

Эслатамиз, ўтган ойда Колорадо штатидаги кинотеатрда юз берган отишмада 12 киши ҳалок бўлган эди. Август ойи бошида Висконсин штатидаги Сикхлар ибодатхонасидаги отишмада эса олти киши ўлдирилганди.