Олмаота вилоятидаги қўриқхонада 11 жасад топилди

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Олмаота вилояти жанубидаги Иле-Алатау миллий қўриқхонада 11 нафар эркак ва аёллар ўлдирилгани бўйича қидирув-тергов ишларини бошлади.

Ахборот агентликларига кўра, пичоқлаб ўлдирилган етти одам жасади, жумладан, ёқиб юборилган икки жасад душанба куни қўриқхонадаги маҳаллий ўрмончилар фойдаланадиган бино яқинида топилган.

Хабарларга кўра, беш жасаднинг шахси аниқланган.

14 август куни воқеа жойига яқин жойлашган дарада яна тўрт одамнинг жасади топилгани хабар қилинди.