Сурия мухолифатчилари Россия элчихонасини тошбўрон қилди

Россиянинг Лондондаги элчихонаси икки кундирки Сурия мухолифати тарафдорларининг ҳужумига учрамоқда.

Бу ҳақда хабар қилган Озодликнинг Лондондаги мухбири Наталья Голицина (рус хизмати)га кўра, Россия элчихонасига ҳужум фақат тунда амалга оширилаяпти.

Сурия мухолифати тарафдорлари ҳужум пайти Россия ҳукуматига қарши шиорларни айтиб, Ассад режимини ҳимоя қилишни тўхтатишга чақирганлар.

Норозилар барабанлардан фойдаланганлар ҳамда бақириб-чақириб элчихонани тошбўрон қилишган.

Лондон полицияси норозилар ҳаракатига тўсқинлик қилмагани айтилаяпти.

Россия элчихонаси вакиллари бу ҳаракатларни дипломатик даҳлсизликка қарши бўлганини таъкидлади.