Генерал Демпси Афғонистонга сафар қилди

АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг раиси Мартин Демпси.

АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг раиси Мартин Демпси халқаро коалиция кучлари раҳбарлари ҳамда афғон қўмондонлари билан учрашиш учун Афғонистонга борди.

Бағром ҳарбий-ҳаво базасига қўниш олдидан у журналистларга режаланган учрашувларда муҳокама қилинажак асосий мавзулардан бири кейинги пайтларда кўп кузатилаётган афғонистонликларнинг коалиция аскарларига ҳужуми бўлишини маълум қилди.

Демпси бу ҳужумлар полиция ёки афғон ҳарбийлари кийимидаги қуролли шахслар томонидан амалга оширилаётганини қайд этди.

Сўнгги икки ҳафта мобайнида содир этилган бу каби ҳужумларда халқаро коалициянинг ўн нафар аскари ҳалок бўлган. Бу ҳодисаларнинг айримлари учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олган.