Сурияда япон журналисти ҳалок бўлди

Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрида душанба куни япониялик журналист Мика Ямомото ҳалок бўлди, яна уч журналист бедарак йўқолгани айтилмоқда. Бу ҳақда Syrian Observatory for Human Rights маълум қилади.

Япониянинг Суриядаги элчихонаси бу маълумотни тасдиқлади.

Суриялик ҳуқуқ фаоллари маълумотларига кўра, Ямомото исёнчилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида бир неча ҳафтадан буён жанг бораётган Сулаймония мавзеси ўққа тутилган пайтда ҳалок бўлган.

Қароргоҳи Лондонда бўлган ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи маълумотларига кўра, душанба куни Ҳалабда бир туркиялик, бир ливанлик ҳамда АҚШ медиаси учун ишлайдиган бир араб журналисти бедарак йўқолган. Бу маълумотлар бошқа мустақил манбалар орқали ҳали тасдиқланганича йўқ.