Қозоғистонда вертолёт ҳалокатида 4 киши ҳалок бўлди

Қозоғистон расмийларига кўра, Остона яқинида вертолёт ҳалокати оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. Хабарларга кўра, Совет дарида ясалган Ми-17 русумидаги вертолёт чоршанба куни ўқув машғулоти пайтида қулаган.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ҳалок бўлганлардан бири Қозоғистон президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Ҳодиса сабабларини ўрганиш учун идоралараро комиссия тузилди.

Қозоғистонда ҳали ҳам асосан Совет давридан қолган авиация техникаси, жумладан вертолётлардан фойдаланилади.