Ҳаққоний тармоғи раҳбари ўлдирилгани айтилмоқда

Покистонда жойлашган Ҳаққоний жангарилар тармоғи раҳбари Бадруддин Ҳаққоний АҚШ пилотсиз учқичи ҳужумида ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

Ҳаққоний қариндошларининг Би-Би-Си га маълум қилишича, у сешанба куни Покистоннинг Шимолий Вазиристонида вафот этган.

Таҳриқи Толибон Покистон ҳаракати матбуот котиби Эҳсонуллоҳ Эҳсон Озодликнинг Покистон хизматига берган интервюсида Ҳаққоний ўлимини рад этди.

Покистон ва АҚШ ҳукуматлари ҳам Ҳаққоний ўлимини тасдиқлагани йўқ.

Жума куни Афғонистон шарқида уюштирилган НАТО ҳаво ҳужумларида Покистоннинг Толибон ҳаракати раҳбари Мулла Додуллоҳ ўлдирилган эди.