Покистон Олий суди бош вазир Рожа Парвез Ашрафга президент Осиф Али Зардорийга қарши илгари сурилган айбловлар юзасидан терговни қайта тиклаш учун 3 ҳафталик муҳлат берди.
Беш судьядан иборат ва судья Осиф Саид Хоса раислик қилаётган суд коллегияси қабул қилган қарорга биноан бош вазир 18 сентябрга қадар Зардорийнинг коррупцияга алоқадорлигига доир жиноят ишини қайта тиклашини сўраб Швейцария маъмурларига мурожаат қилиши керак.
Зардорийга қарши Швейцарияда очилган жиноят иши Покистон ҳукумати сўровига биноан 2008 йили ёпиб қўйилган эди.