Минтақадаги энг катта масжид Қорасувда қурилади

Марказий Осиёдаги энг катта масжид Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида қурилади.

Бу ҳақда душанба куни Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасидан олинган маълумотга таяниб КирТАГ агентлиги хабар қилди.

Лойиҳаси мисрлик меъморлар томонидан ишлаб чиқилган 6 қаватли бинода масжиддан ташқари мадраса ва университетнинг теология факультети жойлашади.

Хабар қилинишича, минтқадаги энг катта масжиднинг қурилиши араб давлатлари ҳамда Москвада истиқомат қиладиган қирғизистонликлар томонидан молиялаштирилади.