Шимолий муз океани рекорд суръатда эримоқда

Арктиканинг фазодан олинган сурати.

АҚШ олимларининг айтишларича, жорий ёз ойларида Шимолий муз океанидаги музликлар рекорд даражада эриган.

АҚШ Қор ва музликларни ўрганиш Миллий маркази душанба куни эълон қилган ҳисоботга кўра, Арктика музликлари сатҳи бугунга келиб 410 миллион квадрат километрга тушиб қолган. Жорий йилда музликлар 4,1 миллион квадрат километрга қисқарган, лекин яқин ҳафталар давомида эриш жараёнининг яна давом этиши ва 2007 йилдаги 4,17 миллион квадрат километрлик рекордни уриши кутилмоқда.

Бу рақамлар 1979 йилда сунъий йўлдошдан олинган расмларга асосланган.

АҚШ Қор ва музликларни ўрганиш Миллий маркази олими Тед Скамбоснинг айтишича, музликларнинг эришига асосан глобал илиқлашув сабаб бўлган. Бу жараёнга эса, одам фаолияти давомида атмосферага ташланадиган иссиқхона газлари сабабчи деб кўрилади.

Олимлар Арктика музликлари Ер куррасида об-ҳаво даражасини мўътадиллаштиришдан ташқари, оқ айиқларни сақлаб қолиш учун муҳимлигини айтишади.