Навоий ва Нукус шаҳарларига Россиядан янги авиақатновлар очилади

“Россия” авиаширкати сентябр ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг Навоий ва Нукус шаҳарларига икки янги рейсни йўлга қўймоқчи.

Авиапарвозлар Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан амалга оширилади.

Айни дамда мазкур авиаширкат Тошкент, Урганч, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Наманган шаҳарларига мунтазам авиақатновларни амалга оширмоқда.

Ширкат сайтида қайд этилишича, янги рейслар бўйича парвозлар амалга оширилиши Навоийга 17 сентябрдан, Нукус шаҳрига эса 26 сентябрдан бошланади.

Жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб Тошкент–Челябинск йўналиши бўйлаб мунтазам авиапарвозлар йўлга қўйилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.