Эрон Атом энергияси халқаро агентлигининг ҳисоботини инкор қилмоқда

Эрон расмийлари БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлигининг Теҳрон уранни боийитиш ишларини жадаллаштираётганига оид айбловлар келтирилган навбатдаги ҳисоботини қоралади.

Эрон парламенти аъзоси Козим Жалолий ISNA агентлигига берган интервьюсида мазкур ҳисоботнинг Теҳрон Қўшилмаслик ҳаракати саммитига мезбонлик қилиб турган пайтда пайдо бўлиши “унинг сиёсий қадамдан бошқа нарса эмаслигини кўрсатади”, дея таъкидлади.

Эрон матбуотига кўра, ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳийнинг Теҳрон Парчиндаги ҳарбий иншоотда ядровий ишлар изларини йўқтиб, БМТ инспекторларини чилғитаётганига оид ҳисоботда келтирилган айбловларни инкор қилган.

АЭХА ҳисоботида Исломй Республика ўзининг Фордоу ядровий иншоотида уранни бойитиш имкониятларини кенгайтираётгани ҳам таъкидланади.

Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини айтиб, ғарб давлатларининг ядровий қуролга оид айбловларини рад этиб келади.