Август ойида Сурияда 5000 киши нобуд бўлди

Август ойида Сурияда беш мингга яқин одам ҳарбий тўқнашув қурбонига айланган. Уларнинг аксариятини тинч аҳоли вакиллари ташкил қилади. Бу ҳақда якшанба куни мухолифат фаоллари маълумот тарқатди.

ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси маълумотларига кўра, сўнгги ҳафтанинг ўзида Сурияда юз берган тўқнашувлар натижасида 1600 киши ҳалок бўлган.

Суриялик ҳуқуқ фаолларининг маълум қилишларича, якшанба куни Сурия 100 дан зиёд киши зўравонлик қурбонига айланди.

Кеча ҳукумат кучлари исёнчиларнинг Ҳалабдаги қароргоҳларини ўққа тутган. Шунингдек, якшанба куни Хомс шаҳри, Туркия яқинидаги Идлиб вилояти ҳамда пойтахт Дамашқ атрофларида ҳам шиддатли жанглар боргани айтилмоқда.

Шу куни Дамашқда хавфсизлик хизмати биноси яқинида ҳам икки портлаш содир бўлган. Сурия давлат телевидениесининг хабар қилишича, портлаш натижасида тўрт нафар ҳарбий тан жароҳати олган.

Шанба куни Сурия бўйича янги халқаро элчи Лаҳдор Браҳимий бу мамлакатдаги ўзаро ўзаро курашаётган томонларни қуролли тўқнашувни бас қилишга чақирган ва бу чақириқ биринчи навбатда мамлакат расмийларига тегишли эканини қайд этганди.