Покистонда америкалик дипломатларга ҳужум қилинди

Покистоннинг Пешовар шаҳрида АҚШ консулхонаси ходимларига қарши уюштирилган ҳужум натижасида икки киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди.

Маҳаллий расмийларга кўра, АҚШ дипломатларига қарашли машина консулхона ҳудудидан чиқиб келаётган пайтда унга ичига бомба ўрнатилган машина келиб урилган.

Полиция ҳужум чоғида жароҳатланган кишилар орасида чет элликлар борлигини маълум қилди, бироқ уларнинг қайси мамлакат фуқароси эканини очиқламади. Ҳалок бўлганларнинг эса ҳали шахси аниқланмагани айтилмоқда.

АҚШнинг Покистондаги элчихонаси ҳодиса текширилишини кузатиб бораётганини билдирди.