Путин президентлик ëшини кўтармоқчи

Путин 7 октябр куни 60 ëшга тўлади.

Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига президент ëшини 65 дан 70 ëшга кўтаришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этди.

Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар тарқатди.

Расмий изоҳга кўра¸ “Давлат фуқаровий хизмати ҳақидаги Қонун”га ўзгартиш киритишдан мақсад¸ давлат бошқарувидаги юқори малакали кадрларни сақлаб қолишдан иборат.

Бундан аввал Россияда судлар¸ Тергов қўмитаси ва прокуратура ходимларининг 70 ëшга қадар ўз ишида қолишига йўл очувчи қонун қабул қилинган эди. Президент ва давлат бошқарувидаги бошқа амалдорларга ҳам давлат хизматида 70 ëшгача қолишга имкон бериш¸ Кремл матбуот хизмати изоҳига кўра¸ айни жараëннинг мантиқий давомидир.

Россия президентлиги лавозимига 2012 йилнинг 7 май куни учинчи марта ўтирган Путин 7 октябр куни 60 ëшга тўлади.

Путин танқидчилари¸ президент ëшини 70 га қадар кўтаришга оид ўзгартиш¸ айнан Путиннинг яна икки муддат ҳокимиятда қолишига ҳуқуқий замин яратиш учун таклиф этилганини таъкидламоқдалар.