Бектемирда 16 шахс устидан маҳкама бошланди

Тошкент шаҳар Бектемир тумани Жиноят ишлари бўйича судида бугун диний экстремизмда айбланаëтган 16 фуқаро устидан маҳкама жараëни бошланди¸ деб хабар беради Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.

Ҳуқуқ фаолига кўра¸ судланувчилар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 244-моддасига кўра тақиқланган диний-экстремистик ташкилотлар тузиш ва аъзолик¸ ҳамда 216-моддаси бўйича ноқонуний диний ташкилотлар тузишда айбланмоқда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Террорчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан 2012 йил июнида ҳибсга олинган судланувчилар Шайҳонтоҳур ва Олмазор туманларида яшаб келган.

Суръат Икромовга кўра¸ бу фуқароларни ҳибсга олиш ва тергов жараëни қатор ҳуқуқбузарликлар асосида амалга оширилган¸ маҳбуслардан қилмаган айбига иқрорнома олиш борасида улар қийноққа солинган.

Ўзбекистон Мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳининг билдиришича¸ 2012 йил бошидан бери Тошкент шаҳри ва вилояти¸ шунингдек Бухоро¸ Фарғона ¸ Сурхондарë ва Қашқадарë вилоятларида “мусулмонларни оммавий тарзда қамоқ олишлар” давом этмоқда. Гуруҳ ҳисобича¸ ҳозирга қадар ҳибсга олиниб жазога тортилган мусулмонлар камида 264 нафарни ташкил этади.