Ғазода авиазарбадан уч киши нобуд бўлди

Ғазо минтақасида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан чоршанба куни берилган авиазарба натижасида уч киши ҳалок бўлди.

Исроил ҳарбийлари авиазарба Исроил ҳудудига ракета отган кишиларга қарата берилганини айтмоқдалар.

Бу хабарни тасдиқлаган фаластинлик шифокорлар ва гувоҳлар уч киши Ғазо марказида нобуд бўлганини қайд этдилар. Уларнинг гувоҳлик беришича, ҳалок бўлганларнинг ХАМАС радикал гуруҳига алоқаси бўлмаган.

Ўз навбатида, Исроил ХАМАСни Ғазо минтақасидан ўз ҳудудига қилинган барча ҳужумларда айблаб келади.