Нокиа рекламадаги ёлғони учун кечирим сўради

Нокиа ширкати янги смартфон рекламасидаги ёлғони учун расмий тарзда кечирим сўради.

Ширкатнинг янги Lumia 920 мобил телефонини реклама қилувчи видеолавҳада смартфонга ўрнатилган видеокамеранинг ўзгача функциялари кўрсатилган.

Унда велосипед ҳайдаб кетаётган киши смартфон орқали видеога олаётгани ва шунга қарамасдан видео жуда сифатли чиққани тасвирга туширилган.

Бироқ тасвирдаги ойна аксида видео аслида смартфон ёрдамида эмас, балки катта профессионал камера орқали олингани кўриниб қолган.

Ушбу реклама чоршанба куни Ню Йоркда бўлиб ўтган Lumia 920 смартфонининг тақдимот маросимида кўрсатилди.

Lumia 920 бугунги кундаги энг сифатли камерага эга смартфон дея тақдим этилганди.