Алмазбек Атамбаев Қирғизистон янги ҳукуматини тасдиқлади

Президент Алмазбек Атамбаев пайшанба куни Қирғизистон янги Бош вазири ва вазирлар маҳкамасини расмий тарзда тасдиқлочи фармонга имзо чекди.

Бош вазир этиб бунгача президент аппарати етакчиси лавозимида ишлаб келган Жантўрў Сатибалдиев тайинланди.

Вазирлар маҳкамаси эса учдан бирига янгиланди ҳолос.

Аввалги ҳукумат ўтган ойда "Ар-Намис" ва "Ата-Меккн" партияларининг парламентдаги ҳукмрон коалициядан чиққани туфайли парчаланган эди.

Янги коалицияга социал демократлар, "Ар-Намис" ва "Ата-Мекен" партиялари кирди.

Собиқ Бош вазир Ўмурбек Бабанов етакчилигидаги "Республика" парияси "Ата-Журт" партияси билан парламент муҳолифатида қолди.