Кобул: Худкуш ҳужумда камида олти киши нобуд бўлди

НАТОнинг Кобул шаҳридаги Бош қароргоҳи яқинида амалга оширилган худкуш ҳужумда камида олти киши нобуд бўлди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Сидиқ Сидиқийга кўра, ҳужум оқибатида камида беш киши яраланган.

Портлаш НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар Бош қароргоҳи, АҚШ элчихонаси ва бошқа дипломатик идоралар жойлашган Афғонистон Филм институтига қарашли ҳудуд ташқарисида содир этилди.

Ҳужум Афғонистон ҳукумати расмийлари Толибон ҳаракатига қарши кураш олиб борган қўмондон Аҳмадшох Массуд 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан икки кун олдин суиқасд қурбони бўлганининг 11 йиллигини хотирлаш маросимига йиғилган пайтда амалга оширилди.