ЕИ Сурия режимига қарши санкцияларни кучайтирмоқчи

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши санкцияларни кучайтиришга келишиб олдилар.

Қибрис оролидаги Пафосда 7 сентябр куни бошланган икки кунлик учрашувда Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат Ташқи ишлар вазирлари қатнашди.

Улар Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштондан октябр ойига қадар Сурия режимига қарши янги чоралар ишлаб чиқишни сўради.

Йиғилишга мезбонлик қилган Қибрис ТИ вазири Эрато Козако-Марколлис вазирлар зўравонликлардан жабрланган Сурия аҳолисига кўрсатилаётган гуманитар ёрдам ҳажмини кўпайтиришга келишиб олганини маълум қилди.