Бишкекдаги Беларус элчихонаси олдида намойиш ўтказилди

Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиев, Минск шаҳри, 2010 йил 14 июн.

Қирғизистондаги Беларус элчихонаси олдида ўнлаб одам намойиш ўтказди.

Намойишчилар Беларус ҳукуматидан Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиев ва укаси Жаниш Бакиевни экстрадиция қилишни талаб қилдилар.

Тадбир иштирокчилари ўз талаблари ёзилган мактубни Беларус элчиси Виктор Денисенкога топширдилар.

Август ойи охирида Беларус Бош прокуратураси Жаниш Бакиевни Қирғизистонга экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровни “сиёсий мотивга асосланган” дея рад қилган эди.

Ака-ука Бакиевлар Қирғизистонда 2010 йил апрелида ҳукуматга қарши қўзғолон пайтида 100 га яқин одам ўлдирилганига алоқадорликда айбланиб сиртдан суд қилинмоқда.