АЭХА раҳбари Эрондан ҳамкорликни талаб қилди

Атом энергияси халоқаро агентлиги раҳбари Юкия Амано.

Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) раҳбари Юкия Амано Эрон ҳукуматидан ядровий фаолият амалга оширлаётгани тахмин қилинган ҳарбий объектларга халқаро инспекторлар киришига рухсат беришни “пайсалга солмаслик”ни талаб қилди.

Амано атом агентлиги бошқарувчилар кенгаши аъзоларини Парчин объектида олиб борилаётган тозалаш ишлари халқаро ташкилот ўтказаётган текширувга салбий таъсир этиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Юкия Амано АЭХА мулозимлари ва Эрон вакиллари ўртасида январ ойидан бери олиб борилаётган учрашувларда “аниқ натижага эришилмагани”ни урғулади.

Эрон ўтган ойда АЭХАга йўллаган мактубида Парчин объектида ядровий фаолият олиб борилаётгани ҳақидани иддаоларни “асоссиз” деб атаган.