Афғонистонда НАТОнинг икки аскари отиб ўлдирилди

Афғонистон полицияси ходими экани тахмин қилинган шахс мамлакат жанубида НАТОнинг икки аскарини отиб ўлдирди.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар бу ҳақда бошқа маълумот тарқатмади.

Афғонистон расмийларига кўра, НАТО ўз ҳарбийлари афғонистонлик ҳамкасблари томонидан отиб ўлдирилиши воқеалари хусусида жиддий ташвиш билдирган.

Жорий йилда НАТО етакчилигидаги кучларнинг 47 ҳарбийси афғонистонлик ҳамкасблари томонидан ўлдирилган.