Покистонда тинч аҳолидан 14 киши ҳужум қурбони бўлди

Покистон шимолида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида тинч аҳолидан 14 киши нобуд бўлди.

Покистон полициясига кўра, портловчи қурилма бир гуруҳ қишлоқ аҳолиси юк машинасида Афғонистон чегараси яқинидаги бозорга кетаётган пайтда ишга туширилган.

Портлашда қурбон бўлганлар орасида уч аёл ва уч нафар бола ҳам бор.

Мухбирларга кўра, ҳужум аксар аҳолиси ҳукумат кучларининг толиблар жанггариларига қарши олиб бораётган курашини қўллаб-қувватлаган Қуйи Дир минтақасида амалга оширилган.