Кобулда “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига қарши намойиш ўтказилди

Афғонистон пойтахти Кобулда Ислом дини ва Муҳаммад Пайғамбарни таҳқирловчи филмга қарши норозилик намойиш уюштирилди.

Афғонистон полициясига кўра, намойишчилар Америкага қарши шиорлар айтиб, автомобил ғилдиракларини ёққан ва тошлар отган.

Ўтган ҳафта Афғонистоннинг Нангархор, Хўст ва бошқа вилоятларида ҳам шу каби намойишлар ўтказилди.

Калифорниялик ҳаваскор режиссёр суратга олган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” номли филмга қарши ўнлаб мусулмон давлатларда ўтказилган норозилик намойишларида 17 одам, жумладан, АҚШнинг Ливиядаги элчиси ўлдирилди.

Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа гуруҳи тарафдорлари 17 сентябр куни Байрут шаҳрида норозилик намойиши ўтказишни режаланган.