Ҳиндистонда баллистик ракета синови муваффақиятли ўтди

Ҳиндистоннинг "Agni-IV" ракетаси парвози, Орисса штатига қарашли Вийлер ороли, 2012 йил 19 сентябр.

Ҳиндистонда ядровий каллаклар ўрнатилиши мумкин бўлган “Agni-IV” баллистик ракетаси синови муваффақиятли ўтди.

Мазкур ракета 19 сентябр куни Ҳиндистон қирғоқларидан шарқ томонда жойлашган Вийлер оролидаги ҳарбий полигондан учирилган.

Ҳиндистон матбуоти хабарларига кўра, синовдан ўтказилган ракета 3.500 километр олисликка парвоз қилиш имкониятига эга.

Бир кун олин Покистон 700 километр олисликка уча оладиган “Hatf-VII Babur” номли ракета синовини ўтказган эди.