Туркияда фитначиликда айбланган ҳарбийлар судланди

Судланган ҳарбийларнинг яқинлари.

Туркия суди жума куни 320 дан ортиқ ҳарбийни Бош вазир ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукуматини ағдариш мақсадида фитна уюштирганликда айбдор деб топди.

Учта собиқ генерал, жумладан, ҳарбий денгиз флоти ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлари бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бироқ улар фитнани амалга оширишга улгурмаганлари ҳисобга олиниб, 20 йилддан сўнг қамоқдан озод этилади.

Қолган 320дан ортиқ ҳарбий эса 18 йилгача бўлган қамоқ муддатларига ҳукм этилди. 34 ҳарбий оқланди.

Терговда маълум бўлишича, 2003 йилда тузилган фитначи ҳарбийлар гуруҳи ҳокимиятни қўлга олиш усун асос яратиш мақсадада бир неча масжидни портлатишни ва Греция билан ҳарбий тўқнашув содир этишни режалаштиришган. Судланувчилар бу айбловларни тан олишгани йўқ.