Бан Ки Мун икки Суданни ўзаро муросага чорлади

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Судан ва Жанубий Судан ўртасидаги баҳс-мунозараларни тинч ўзанга солишга чақирди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши, агар Судан ва Жанубий Судан ўзаро можароларга чек қўймаса, ҳар иккала давлатга нисбатан санкциялар жорий этилиши билан таҳдид қилди.

Икки мамлакат муносабатлари Судан президенти Умар ал-Башир ва Жанубий Судан президенти Салва Киир ўртасида якшанба куни Эфиопия пойтахти Аддис-Абебада ўтажак музокаралар чоғида муҳокама қилинади.

АҚШ ҳар иккала давлатни, Африка Иттифоқи томонидан таклиф қилинган режани қабул қилган ҳолда, чегараолди баҳсларини ҳал қилиб олишга чақирди.

Жанубий Судан ўтган йили мустақил давлатга айланганди.