Бағдодда камида икки киши портлаш қурбони бўлди

Киркук шаҳрида портлаш содир этилган жой, 2012 йил 7 сентябр.

Ироқ пойтахти Бағдоднинг Садр шаҳарчасида кичик автобус тагига ўрнатилган магнит бомба портлагани оқибатида камида икки киши ўлди, олти киши яраланди.

Айрим манбаларда портлашда уч киши ўлгани айтилмоқда.

Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида Ироқ армиясининг икки аскари йўл четида бомба портлатилгани натижасида ҳалок бўлди.

Франс Пресс ахборот агентлиги маълумотига кўра, сентябр ойи бошидан бери Ироқда амалга оширилган ҳужумларда камида 173 киши ўлган, 670дан ортиқ одам яраланган.