Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 67-сессияси бошланади

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг БМТ Махсус йиғилишидаги чиқиши, 2012 йил 24 сентябр.

Дунё лидерлари БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик сессиясида қатнашиш учун 25 сентябр куни БМТ Бош қароргоҳида йиғилади.

Сешанба кунги йиғилишда АҚШ Президенти Барак Обама, Франция Президенти Франсуа Олланд ҳам сўзга чиқиши режалаштирилган.

Бош Ассамблея сессияси арафасида қонун устиворлиги масаласига бағишлаб ўтказилган махсус йиғилишда чиқиш қилган Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ Хавфсизлик кенгашини Исроилнинг “ядровий каллаклари”ни ҳимоя қилаётганликда айблаб қоралади.

Исроил ўз ихтиёрида ядровий қуроллар борлигига оид маълумотларни ошкор қилишдан бош тортиб келсада, Яқин Шарқда ядровий қуролга эга бўлган ягона давлат экани тахмин қилинади.