Сурияда 18 ой ичида 30 минг одам ҳалок бўлди

Қароргоҳи Лондонда жойлашган суриялик ҳуқуқ ҳимоячилари маркази бундан 18 ой олдин бошланган ҳарбий конфликт натиждасида Сурияда жами 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини билдирди.

Мухолифатни қўллаб-қувватловчи инсон ҳуқуқлари вазиятини кузатиш маркази раҳбари Рами Абдулраҳмоннинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг 21 мингдан кўпроғи тинч аҳоли вакилларидир.

Марказ ҳисоб-китобига қараганда, ҳукумат кучларидаги йўқотишлар 7 минг кишини ташкил қилади, 1800 ҳукумат ҳарбийси мухолифат томонига қочиб ўтган.