“Шўртанкимё”нинг сассиқ тутунидан безор бўлдик!”

Бу шикоят билан “Эркин микрофон”га Қашқадарёнинг Нишон туманида истиқомат қилувчи Ёдгор исмли тингловчимиз мурожаат қилди.


Вилоятнинг бошқа тумани – Ғузорда жойлашган полиэтилен ишлаб чиқарадиган йирик ишлаб чиқариш корхонаси - Шўртан газ-кимё комплексидан тингловчимиз яшайдиган қишлоқ 30 километр узоқликда.

Шунга қарамай, унинг айтишича, корхона мўриларидан чиқадиган заҳарли тутун мана бир неча йилдирки, атрофдаги шаҳар-қишлоқлар аҳли ҳаётини том маънода заҳарламоқда.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қашқадарёлик Ёдгор