Миср Президенти Муҳаммад Мурсий Туркияга борди

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Ташрифдан мақсад икки давлатнинг мўътадил исломий қарашдаги ҳукуматлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Туркия Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон етакчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси қурултойида иштирок этган Миср президенти икки давлат Фаластин ва Сурия халқларини қўллаб-қувватлашни режалаётганини айтди.

Қурултойда Фаластиндаги Исломий Хамас ташкилоти раҳбари Ҳолид Машъал ҳам қатнашди.

Ўз навбатида Эрдўғон 88 минг суриялик қочқинга бошпана берган Туркия Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши кураш олиб бораётган Сурия халқига ёрдам беришни ваъда қилди.