Швейцария¸ Швеция ва Россиядаги “ўзбеклар иши” нима билан тугаши мумкин?

Швейцария адлия тизимлари музлатган пул ва қуйма олтин нархининг юзлаб миллион доллар экани айтилмоқда.

Ozodlik ONLINE жонли интерактив мулоқотимизнинг 1 октябр¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида ана шу савол атрофида мулоҳаза юритдик.

30 июл куни икки Ўзбекистон фуқароси Шоҳруҳ Собиров ва Алишер Эргашев Женевада қўлга олиниши ортидан Швейцария Бош прокуратураси тўрт ўзбекистонликка нисбатан пул ювиш операцияларига алоқадорлик айби билан жиноий иш очди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

OzodlikOnline: Швейцария¸ Швеция ва Россиядаги “ўзбеклар иши” нима билан тугаши мумкин?



Гулнора Каримовага қарашли Фонд Форум фаолларидан бири Гаяне Авакян ва МТС-Ўзбекистон ширкатининг собиқ директори Беҳзод Аҳмедов ҳам тортилган мазкур тергов муносабати билан мамлакат адлия тизимлари бир эмас¸ бир неча банкдаги пул ҳисоблари ва депозит қутиларидаги юзлаб миллион доллар қийматидаги пул ва қимматбаҳо сақланмаларни музлатишга қарор қилди. Бу ҳаракат Швейцария матбуоти томонидан “Араб баҳори” юз берган мамлакат мустабидлари ҳисоб рақамлари музлатилишига тенг ҳодиса сифатида баҳоланди.

19 сентябр куни Швеция жамоатчилик телевидениесида “TeliaSonera-ўзбеклар иши” деб номланган ҳужжатли филм намойиш қилинди. Швеция суриштирув журналистикасининг уч олди вакили томонидан ҳозирланган бу филмда швед ширкати Ўзбекистон ҳукуматидан¸ қонунга мувофиқ¸ бепул тақдим этилиши лозим бўлган лицензияни олиш учун 320 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берганликда айбланди. Орадан бир неча кун ўтиб¸ Швеция прокуратурасининг Коррупцияга қарши кураш бўлими TeliaSoneraнинг ўзбек иши юзасидан жиноий иш очилганини эълон қилди.

24 сентябр куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги қошидаги Тергов департаменти ҳам Россия Жиноят Кодексининг фавқулодда ҳолатларда қўлланиладиган 178-моддаси 2-қисми (“Рақобатга йўл қўймаслик, чеклаш ёки уни бартараф қилиш”) асосида "МТС-Ўзбекистон" ширкатининг Ўзбекистондан сиқиб чиқарилгани юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Норасмий манбаларга кўра¸ бораëтган учала ишда ҳам терговчилар Ўзбекистондаги барча сердаромад соҳалар устидан якка ҳокимлик ўрнатгани айтиладиган президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг тафтиш этилаëтган йирик жиноятларга қанчалик алоқадорлигини жиддият билан ўрганмоқдалар.

Ўзбекистон Республикасининг Женевадаги БМТ ташкилотларидаги доимий вакили бўлган Гулнора Каримова ҳозирча на бу тергов жараëнлари ва на Интернет сайтларида ўзи ҳақида кўпайиб бораëтган фош қилиш руҳидаги мақолаларга муносабат билдирганича йўқ. Тошкентдан олинган хабарларга қараганда¸ Каримова хорижга чиқиш ўзи учун ўта ҳам хавфсиз эмаслиги боис¸ Ўзбекистондан чиқмай қолган.

Норасмий маълумотларга кўра¸ “ўзбеклар иши” тергови доирасига Швейцария¸ Швеция¸ Россия¸ Ўзбекистон¸ Буюк Британия¸ Франция¸ Туркия¸ Қибрис каби тобора кўпроқ давлат тортилмоқда. Бу тергов билан параллел ва мустақил тарзда журналистик суриштирув ҳам давом этмоқда.

Хўш¸ бу тергов ва суриштирувларнинг ҳозирча етиб келган хулосаси қандай?

Швейцария¸ Швеция ва Россия ҳуқуқ тизимларининг бирин-кетин Ўзбекистондаги айнан телекоммуникация ва мобил алоқа бозоридаги откат¸ коррупция ва пул ювиш каби жиноятлар билан боғлиқ айбловларни тафтиш этишга киришгани тасодифми?

Бу жиноий ишлар очилишига асос бўлган жиддий далил ва маълумотлар Ғарб адлия тизимларига қандай келиб тушди?

Уч мамлакат терговчилари бошлаган жиноий ишларни Гулнора Каримовага қарши “компромат” дейиш мумкинми?

Компромат бўлса¸ бу сиздиришлар кимнинг иши ва улардан ким манфаатдор?

Гулнора Каримованинг отасидан кейин сиëсий ҳокимиятга келиш режаси бораëтган терговлар муносабати билан йўққа чиқарилди дейиш мумкинми?

Швейцария ва Швецияда бораëтган тергов жараëнлари¸ Сизнингча¸ сиëсий босимдан холи бўла оладими?

Бу тергов натижасида Ўзбекистондаги коррупцион тизимлар бошида турган асосий шахслар аниқланиб¸ халқаро қонунлар асосида жавобгарликка тортилишига ишонасизми?


Ҳақиқат юзага чиқишида журналистлар ролини қандай баҳолайсиз?


Ozodlik Online жонли¸ интерактив мулоқотимизнинг 1 октябр¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган навбатдаги сонида ана шу саволлар атрофида фикрлашамиз.


http://www.ozodlik.org/externalaudio-AITDFEUSRM/BroadcastProgram/live.html



Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


Ozodlik Online Ўзбекистон ичкариси ëхуд ташқарисида эканидан қатъий назар¸ Ўзбекистондаги асл вазиятдан яхши хабардор мутахассис ва кузатувчилар¸ қолаверса¸ оддий ўзбекистонликлар учун мамлакат қаршисида турган жиддий муаммолар ҳақида овоз чиқариш¸ фикр билдириш имкони!

Қаердалиги ва кимлигига қарамай¸ Ўзбекистон эртаси учун куйинаëтганлар учун "гаплашадиган вақт" келди ва Ozodlik Online ана шу тўпланиб қолган гапларни бошқаларга айтиш имкони!

Ozodlik Online меҳмони ва иштирокчиси бўлинг¸ билганингиз ҳақиқатларни бошқаларга ҳам еткизинг!

Бунинг учун ҳар душанба¸ хусусан 10 сентябр душанбасида Тошкент вақти билан оқшомги 9 дан бошлаб OzodSkypeга чиқинг.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.

Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

Ozodlik Online – Сиз учун фикр ва муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!