Грузияда парламент сайлови ўтказилмоқда

Пойтахт Тбилиси шаҳридаги сайлов участкасида овоз берган президент Михаил Саакашвили бугун “Грузия давлатининг тақдири ҳал бўлмоқда”, дея баёнот қилди.

Грузия парламентидаги 150 ўрин учун 14та сиёсий партия ва иккита блок номзодлари даъвогарлик қилмоқда.

Саакашивили етакчилигидаги партия 2003 йилги “Атиргул инқилоби”дан бери мамлакатни бошқариб келмоқда.

Бироқ миллиардер Бидзина Иванишвили етакчилигидаги мухолифат коалицияси ҳокимият учун жиддий кураш олиб бормоқда.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Грузияда парламент сайлови ўтказилмоқда